YOOtheme

Янги пиширилган ҳалим асабларга куч беради, эрлик уруғини кўпайтиради ва жинсий қувватни оширади.
Янги соғилган сигир сутини ичиш ёки сутни ёнғоқ мағзи ёки хурмо билан истеъмол қилиш маний (эрлик уруғи) пайдо қилади, шаҳват қувватини оширади. Янги соғилган сутга арабларда ўсадиган хурмо (финик) мевасидан ва долчиндан бир кеча-кундуз ивитиб қўйиб, кейин ейилса ва устидан янги сут ичилса, жинсий аъзони бақувват қилиб, шаҳватни кучайтиради. Аммо бу тадбир иссиқ ўлкаларда ва иссиқ мижозли кишиларга тўғри келмайди.
Олма гулининг мураббоси, яъни гулқанди жинсий аъзони қувватли қилиб, ҳаракатга келтиради, юракни бақувват қилади. Бунинг учун олма гулини икки баравар кўп қизил атиргул япроқлари билан аралаштириб, гулқанд тайёрланади. Буни истеъмол қилишнинг бир кунлик миқдори 30 граммгача.
Эман (дуб) дарахти мевасини хамир ё лой орасига жойлаб олов қўрида пиширсангиз, буни сабзи мураббоси ёки бошқа қувватбахш воситалар билан истеъмол қилсангиз, баданга куч бағишлайди, жинсий қувватни оширади, бадандаги зарарли хилт ва заҳарларни ҳайдаб чиқаради.
Тударий (тиканли дарахт тури) уруғини ейилса, иштаҳани очади, жинсий қувватни ошириб, эрлик олатини ҳаракатга келтиради.
Омила (Ҳиндистонда ўсадиган дарахт меваси) асал ва долчинга ралаштириб истеъмол қилинса, танани бардам қилиб, шаҳват қувватини оширади.
Балиқнинг ҳамма тури шаҳвоний қувватни оширади, агар балиқ пиёз билан ейилса, манийни (эрлик уруғини) кўпайтиради. Майда балиқ кабобини қуриган газакўт, седана уруғи, петрушка уруғини тенг миқдорда олиб керакли миқдордаги зайтун ёғи билан нонхуруш қилиб ейилса, эрлик қувватини оширади.
Шаҳватни жонлантиришда кийик, ўрдак, бедана, чумчуқ, қўтос, архар (тоғ эчкиси) гўштларини истеъмол қилиш яхши самара беради.

Фикр билдиринг ёки савол беринг


Ҳимоя коди
Янгилаш